Франция чемпионатининг 29-туридан ўрин олган сўнгги уч ўйин бўлиб ўтди.
«Лион» (51, 5-ўрин) ўз майдонида «Лорян»дан (38, 9-ўрин) устун келиб, барча турнирлар доирасидаги 9 ўйинлик ғалабасиз сериясига чек қўйди.
«Лилл» (53) эса сафарда «Тулуза»га (37, 10-ўрин) жавобсиз 4 та гол уриб, 3-поғонага кўтарилди.
Лига 1. 29-тур. 12 апрел
Лион — Лорян 2:0
Голлар: Яремчук (49), Толиссо (56).
Тулуза — Лилл 0:4
Голлар: Мёне (23), Перро (50), Фенандес-Пардо (55), Жиру (88, пеналти).
Четлатиш: Маккензи (48, Тулуза).
Ницца — Гавр 1:1
Голлар: Абди (59) — Самата (41).