Live
1
Ўзбек

Ла Лига. Мавсумнинг сўнгги ўйинида «Атлетико» 1:5 ҳисобида ютқазди (якуний жадвал)

Футбол
24 май, 17:18
3-ўрин масаласи ҳал қилинган баҳсда «Вилярреал» Симеоне жамоасини тор-мор келтирди.
Ла Лига. Мавсумнинг сўнгги ўйинида «Атлетико» 1:5 ҳисобида ютқазди (якуний жадвал)
Foto: La Liga
24.05.2026 FT Испания Ла Лигаси Вильярреал Вильярреал 5 : 1 Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид

Испания чемпионатида ҳам мавсум якунига етди.

3-ўрин масаласини ҳал қилган сўнгги ўйинда «Вилярреал» (72) «Атлетико»га (69) 5 та гол уриб, лигада «Барселона» ва «Реал»дан кейинги жамоага айланди.

Симеоне жамоаси эса дуранг ҳам қониқтирадиган баҳсда қақшатқич мағлубиятни қабул қилиб олиб, мавсумни 4-ўринда ва совринсиз якунлади. Бу Гризманнинг Мадрид клубидаги сўнгги ўйини бўлди.

Ла Лига. 38-тур
Вилярреал — Атлетико 5:1

24 май, «Керамика»
Голлар: Парехо (30, пеналти), Перес (34, 54), Микаутадзе (40), Гуйе (45) — Пубил (43).
Вилярреал — Тенас, Моуринио, Наварро, Марин, Педраса (Кардона, 67), Пепе, Гуйе (Коста, 75), Парехо (Диатта, 66), Молейро, Перес (Кабанес, 75), Микаутадзе (Масиа, 89).
Атлетико — Муссо, Лоренте, Пубил (Ружери, 46), Лангле, Ҳанцко (Пурич, 46), Баэна (Морсилло, 61), Коке, Варгас, Симеоне (Сёрлот, 46), Гризманн, Лукман (Бонар, 61).
Огоҳлантириш: Симеоне (27).

La Ligada yakuniy jadval
Foto: La Liga

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Вильярреал Вильярреал
  • Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Бугунги янгиликлар