«Бавария» форварди Ҳарри Кейн Бундеслига мавсумининг энг яхши тўпурари бўлди, бироқ Роберт Левандовскининг рекордини янгилай олмади.
Мавсум давомида сермаҳсул ўйин намойиш этган англиялик ҳужумчи бир пайтлар полшалик афсонанинг рекордига яқинлашиши мумкиндек кўринганди.
Эслатиб ўтамиз, Левандовски Бундеслиганинг бир мавсумида 41 та гол уриш рекордига эга.
Сўнгги тур олдидан Кейн ҳисобида 33 та гол бор эди. «Кёлн»га қарши баҳсда хет-трик қайд этган форвард мавсумий голлари сонини 36 тага етказди.
Шу тариқа, унга рекордни такрорлаш учун 5 та гол етмай қолди.
Бироқ Кейн барибир Бундеслига тўпурарлар пойгасида ишончли ғалабага эришди.
Иккинчи ўринни «Штутгарт» ҳужумчиси Дениз Ундав эгаллади. Германиялик футболчи мавсум давомида 19 та гол урди.