Live
3
Ўзбек

Бундеслига якунланди — «Бавария» чемпион, Кейн тўпурар, 4 жамоа ЕЧЛда, лигани тарк этганлар ҳам маълум (видеошарҳ)

Футбол
16 май, 11:40
Германия юқори дивизионида сўнгги тур баҳслари бўлиб ўтди.
Бундеслига якунланди — «Бавария» чемпион, Кейн тўпурар, 4 жамоа ЕЧЛда, лигани тарк этганлар ҳам маълум (видеошарҳ)
Foto: Bayern Munchen
16.05.2026 FT Бундеслига Германия Бавария Бавария 5 : 1 Кёлн Кёлн

Германия чемпионатида мавсум якунланди.

Муддатидан аввал чемпионликни ҳал қилган «Бавария» «Кёлн»га 5 та гол урди. Кейн ҳет-трикка эришиб, мавсумни 36 та гол билан якунлади ва тўпурарга айланди.

Мбнхен клубидан ташқари «Боруссия Д», «Лейпциг» ва «Штутгарт» ҳам ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритди. «Ҳоффенҳайм» ва «Байер» Европа Лигасида ўйнайдиган бўлди.

Жадвал қуйисида эса «Ҳайденҳайм» ва «Санкт-Паули» юқори дивизионни тарк этди, «Волфсбург» ўтиш босқичида ўйнайди.

Бундеслига. 34-тур. 16 май
Бавария — Кёлн 5:1
Голлар: Кейн (10, 13, 69), Бишоф (22), Жексон (83) — Ал Мала (18).



Вердер — Боруссия Д 0:2
Голлар: Гирасси (59), Коуту (90+5).



Айнтрахт — Штутгарт 2:2
Голлар: Буркардт (72 пеналти, 90+2 пеналти) —Андрес (10), Нарти (45+4).

Фрайбург — Лейпциг 4:1
Голлар: Бесте (24), Матанович (26), Гинтер (47), Шерхант (75) — Оуедраого (33).

Байер — Ҳамбург 1:1
Голлар: Ремберг (78, автогол) — Виейра (61).
Фойдаланилмаган пеналти: Шик (25, Байер).

Боруссия М —Ҳоффенҳайм 4:0
Голлар: Болин (14), Табакович (23), Дикс (81), Хак (90+1).

Ҳайденҳайм — Майнц 0:2
Голлар: Титц (7), Амири (43).

Санкт-Паули — Волфбург 1:3
Голлар: Сисей (57) — Кулиеракис (37), Васил (64, автогол), Пейчинович (80).
Фойдаланилмаган пкналти:

Унион Берлин — Аугсбург 4:0
Голлар: Илич (10, 42), Шафер (54), Чон Ву Ён (89).

Bundesliga yakuniy jadvali
Foto: Bundesliga

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бавария Бавария
  • Кёлн Кёлн
  • Бундеслига Германия Бундеслига Германия
Бугунги янгиликлар