«Бавария» Германия Бундеслигаси тарихидаги бир мавсумдаги энг кўп гол уриш рекордини янгилади.
Венсан Компани шогирдлари сўнгги турда «Кёлн»ни 5:1 ҳисобида мағлуб этди ва мавсумдаги голлари сонини 122 тага етказди.
Шу тариқа, мюнхенликлар Бундеслига тарихидаги янги рекорд муаллифига айланди.
Бундан ташқари, бу натижа Европанинг топ-5 чемпионатлари орасида ҳам 1947/48 йилги мавсумдан буён қайд этилган энг яхши кўрсаткич бўлди.
Ўшанда Италиянинг «Торино» клуби 40 учрашувда 125 та гол урганди.
«Бавария» эса 122 та голни атиги 34 ўйинда уришга муваффақ бўлди.