Live
3
Ўзбек

Кейн Бундеслигадаги голлари сонини 36 тага етказди

Футбол
16 май, 11:20
«Бавария» ҳужумчиси «Олтин бутса» пойгасида таъқибчиларидан янада узоқлашиб кетди.
Кейн Бундеслигадаги голлари сонини 36 тага етказди
Foto: Getty Images
16.05.2026 FT Бундеслига Германия Бавария Бавария 5 : 1 Кёлн Кёлн

«Бавария» форварди Ҳарри Кейн Германия Бундеслигаси 34-турида «Кёлн»га қарши баҳсда хет-трик қайд этди.

Англиялик ҳужумчи ушбу учрашувдаги голлари орқали Бундеслигадаги мавсумий ҳисобини 36 тага етказди ва «Олтин бутса» пойгасидаги етакчилигини янада мустаҳкамлади.

Бундеслига коэффициенти 2 га тенг бўлгани сабаб Кейн айни пайтда 72 очко жамғарган.

Иккинчи ўринда бораётган «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд ҳисобида 26 гол ва 52 очко мавжуд.

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе эса 24 гол ва 48 очко билан учинчи поғонани эгаллаб турибди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бавария Бавария
  • Кёлн Кёлн
  • Бундеслига Германия Бундеслига Германия
Бугунги янгиликлар