Live
3
Ўзбек

Кейн «Олтин бутса» пойгасида катта фарқ билан етакчилик қилмоқда

Футбол
16 май, 10:28
«Бавария» ҳужумчиси Бундеслигадаги голлари сонини 35 тага етказди.
Кейн «Олтин бутса» пойгасида катта фарқ билан етакчилик қилмоқда
Foto: Getty Images
16.05.2026 FT Бундеслига Германия Бавария Бавария 5 : 1 Кёлн Кёлн

«Бавария» форварди Ҳарри Кейн Германия Бундеслигаси 34-турида «Кёлн»га қарши баҳсда дубл қайд этди.

Ушбу голлардан сўнг англиялик ҳужумчи Бундеслигадаги голлари сонини 35 тага етказди ва «Олтин бутса» пойгасидаги етакчилигини янада мустаҳкамлади.

Бундеслига коэффициенти 2 га тенг бўлгани сабаб Кейн ҳисобида айни пайтда 70 очко мавжуд.

Иккинчи ўринда бораётган «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд 26 гол ва 52 очко билан жойлашган.

Учинчи поғонани эса Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе эгаллаб турибди. Франциялик футболчи ҳисобида 24 гол ва 48 очко бор.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бавария Бавария
  • Кёлн Кёлн
  • Бундеслига Германия Бундеслига Германия
Бугунги янгиликлар