«Бавария» футболчиси Ҳарри Кейн клуб сафидаги 146-голини урди.
Германия кубоги финалида ҳужумчи «Штутгарт» дарвозасини уч марта ишғол қилди. Шу тариқа, Кейн «Бавария» тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида 7-ўринга чиқди. У Ариен Роббен (144 гол) ва Дитер Ҳенесс (145 гол) натижаларини ортда қолдирди. Энг яхши кўрсаткич эса Герд Мюллерга тегишли бўлиб, унинг ҳисобида 570 та гол мавжуд.
Қайд этиш лозим, Ҳарри «Бавария»да учинчи мавсумини ўтказмоқда ва жамоа сафида умумий 147 та ўйинда иштирок этган. Аввалроқ Кейн Европада мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилганди.