Германия Кубогининг финалида «Бавария» ва «Штутгарт» жамоалари ўзаро тўқнаш келишди. Беллашув 3:0 ҳисобида Мюнхен клубининг ғалабаси билан якунига етди.
Дастлаб Ҳарри Кейн 55-дақиқада ҳисобни очди. 80-дақиқада англиялик форвард дублни расмийлаштирди. 90+2-дақиқада у пеналтини ҳам аниқ амалга ошириб, ҳет-трикка эришди.
Шу тариқа, «Бавария» ўз тарихида 21-бор Германия кубоги соҳибига айланди. Мюнхен клуби сўнгги бор 2020 йилда кубокни қўлга киритганди.
Германия кубоги. Финал
Бавария – Штутгарт 3:0
Гол: Кейн 55, 80, 90+2.
Бавария: Урбиг, Упамекано, Та, Киммих, Кейн, Мусиала (Карл, 77), Диас, Олисе (Геррейру, 90+5), Лаймер (Бишоф, 90+5), Станишич (Ито, 90+5), Павлович.
Штутгарт: Нюбел, Хендрикс, Штиллер, Миттелштедт, Демирович (Томас, 84), Фюрих, Ҳакес, Левелинг, Хабот, Ундав, Андрес (Нартей, 84).