Бугун
1
Ўзбек

Нойер Германия кубогидаги ғолиблик сони бўйича Швайнштайгер натижасини такрорлади

Футбол
24 май, 02:40
Мануэл 7-марта мусобақа ғолиблигини қўлга киритди.
Нойер Германия кубогидаги ғолиблик сони бўйича Швайнштайгер натижасини такрорлади
Фото: Getty Images
23.05.2026 FT Германия кубоги Бавария Бавария 3 : 0 Штутгарт Штутгарт

«Бавария» посбони Мануэл Нойер 7-марта Германия кубогида ғолибликни қўлга киритди.

2025/2026 йилги мавсум мусобақа финалида мюнхенликлар «Штутгарт»га қарши майдонга тушди ва 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу тариқа, бу соврин германиялик дарвозабон учун ушбу мусобақадаги еттинчиси бўлди. Тажрибали посбон бу кўрсаткич бўйича «Бавария» собиқ яримҳимоячиси Бастиан Швайнштайгер натижасини такрорлади.

Маълумот ўрнида, Нойер 2011 йил ёзидан бери «Бавария» сафида тўп тепиб келмоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йил июн ойи охиригача мўлжалланган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бавария Бавария
  • Штутгарт Штутгарт
  • Германия кубоги Германия кубоги
Бугунги янгиликлар