Live
1
Ўзбек

Илҳом Мўминжонов: «Сен урмасанг, сенга уришади»

Футбол
20 май, 16:52
Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи 3-тури доирасида «Металлург» Бекободда «Қўқон-1912»га қарши баҳс олиб борди.
Илҳом Мўминжонов: «Сен урмасанг, сенга уришади»
Фoto: Металлург ПФК
20.05.2026 FT Ўзбекистон Кубоги Металлург Металлург 0 : 2 Қўқон-1912 Қўқон-1912

Ўйиндан кейин «Металлург» бош мураббийи Илҳом Мўминжонов журналистлар саволларига жавоб берди.

«Қўқон-1912» жамоасини ғалаба билан табриклайман. Яхши ўйин бўлди. Биринчи бўлимда хавфли вазиятларимиз кўп бўлди, голли вазиятлардан унумли фойдалана олмадик. Футболда сен урмасанг сенга уришади деган гап бор. Бугун ҳам шундай бўлди. Кейин дарвозабонимизнинг қўпол хатосидан кейин гол ўтказиб юбордик. «Қўқон-1912»нинг тажрибали футболчилари бу хатони кечирмади. 0:2 ҳисобида ютқазиб қўйдик, лекин футболчиларимизга раҳмат айтаман. Улар бор кучларини беришди.

Энди ПРО-Лига баҳсларига тайёргарлик кўрамиз. Ўйинни таҳлил қилиб олдинда кутиб турган 3 та муҳим баҳсга тайёргарлик кўрамиз. Кубок баҳсларида камроқ ўйин амалиётига эга бўлаётган йигитларга имкон бердик. Менимча улар ўзларини яхши томондан кўрсатиб, асосий таркибга ҳам киришди деб ўйлайман, чунки кейинги турга тайёргарлик кўриш учун 10 кун вақтимиз бор», - дея Мўминжоновнинг сўзларидан иқтибос келтиради «Металлург» клуби матбуот хизмати.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Металлург Металлург
  • Қўқон-1912 Қўқон-1912
  • Ўзбекистон Кубоги Ўзбекистон Кубоги
Бугунги янгиликлар