Бугун
15
Ўзбек

ЎФА Нидерландия миллий жамоаси билан ўртоқлик учрашуви учун қанча тўлаши очиқланди

Футбол
19 май, 06:37
Сўнгги йиллардаги номдор жамоалар билан ўйинлардан эса федерация 525 минг доллар ишлаб топган.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
ЎФА Нидерландия миллий жамоаси билан ўртоқлик учрашуви учун қанча тўлаши очиқланди
Foto: O'FA
08.06.2026 FT Халқаро ўртоқлик учрашувлари Нидерландия Нидерландия 2 : 1 Ўзбекистон Ўзбекистон

ЎФАнинг Нидерландия миллий жамоаси билан ўртоқлик учрашуви учун қанча маблағ тўлаши ҳақидаги маълумот ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Жумладан, ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари Шерзод Игамбердиев томонидан Инстаграмда жойланган постда айтилишича, Ўзбекистон футбол ассоциацияси Нидерландияга қарши ёпиқ ўртоқлик баҳси учун 300 минг доллар тўлайди.

Шунингдек, постда ЎФА сўнгги йилларда Камерун, Коста-Рика, Боливия, Венесуэла, Россия, АҚШ, Мексика, Уругвай ва Канада миллий жамоалари билан ўйинлар учун миллий жамоаларга ёки агентларга пул тўламагани таъкидланган. Аксинча, федерация бюджетига 525 минг доллар келиб тушгани айтилади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон делегацияси сафарлар давомида овқатланиш ва яшаш харажатларини ҳам ўзи қопламагани, мезбон томон томонидан таъминлангани ёзилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий жамоаси июн ойида Канада ва Нидерландияга қарши ўртоқлик учрашувлари ўтказади. Нидерландияга қарши баҳс 8 июн куни Ню-Йоркдаги «Икан Стедиум»да бўлиб ўтади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Нидерландия Нидерландия
  • Ўзбекистон Ўзбекистон
  • Халқаро ўртоқлик учрашувлари Халқаро ўртоқлик учрашувлари
Бугунги янгиликлар