Франция профессионал футболчилар иттифоқи (UNFP) мавсумнинг энг яхшиларини маълум қилди.
«ПСЖ» ҳужумчиси Усмон Лембеле қаторасига иккинчи бор Лиги 1нинг энг яхши ўйинчиси деб торилди. Парижликлар вингери Дезиру Дуэ эса энг яхши ёш футболчига айланди.

«Бавария» вингери Макл Олисе хорижда ўйнаётган энг яхши франциялик легионер сифатида эътироф этилди.

«Ланс» устози Жан-Пиер Саж эса Франция чеммпионатининг энг яхши мураббийи деб топилди.

Бундан ташқари, Дидие Дрогба «тинчлик йўлидаги фаолияти ва Африкадаг ташаббусларни қўллаб-қувватлагани» учун Fondaction du Football Citizen Player Trophy мукофотига сазовор бўлди. Кот-д’Ивуар миллий жамоасининг собиқ ҳужумчиси Францияда «Марсел», «Генгам» ва «Ле-Ман» жамоаларида тўп тепган.