«Наполи» яримҳимоячиси Кевин де Брюйне «Галатасарой» қизиқишлари доирасига тушди. Бу ҳақда Tuttomercatoweb хабар берди.
Истанбул клуби белгиялик футболчини таркибни кучайтириш учун энг муносиб вариант деб ҳисобламоқда. Шунингдек, жамоа ҳам футболчининг ўзи учун, ҳам «Наполи» учун жиддий таклиф тайёрламоқда.
Бироқ музокаралар регламентдаги чекловлар сабаб мураккаблашмоқда. «Галатасарой»да белгиланган ёшдан катта бўлган легионер учун атиги битта квота мавжуд ва клуб раҳбарияти уни қай тарзда самарали ишлатиш бўйича баҳолаш ишларини олиб бормоқда.
Туркия гранди «Манчестер Сити» собиқ яримҳимоячисига юқори маош ва 2 йиллик шартнома таклиф қилиб, уни Истанбулга кўчиб ўтишга кўндиришни режалаштирмоқда. Қолаверса, «Наполи» ҳам муносиб таклиф тушса, Кевинни сотиш вариантини кўриб чиқиши мумкин.
Аввалроқ де Брюйне шу ёзда «Наполи»ни тарк этиши мумкинлиги маълум қилинганди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади