Live
17
Ўзбек

«Челси» «Монако» яримҳимоячиси Ламин Камара билан қизиқмоқда

Футбол
28 сентябр, 06:00
Лондон клуби ёзда амалга ошмаган трансферга қарамай, сенегаллик футболчини кузатишда давом этмоқда.
«Челси» «Монако» яримҳимоячиси Ламин Камара билан қизиқмоқда
Foto: Getty Images

«Монако» яримҳимоячиси Ламин Камара Лондоннинг «Челси» клуби радарида қолмоқда. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар берди.

Манба маълумотига кўра, «Челси» ёзги трансфер ойнасида амалга ошмай қолган келишувга қарамай, 22 ёшли футболчига бўлган қизиқишини сақлаб қолган. Бироқ 2027 йилда томонлар ўртасидаги трансфер амалга ошишига ҳозирча кафолат йўқ.

Эслатиб ўтамиз, Ламин Камара 2024 йилдан буён «Монако» сафида тўп тепмоқда. Камара ушбу мавсумда барча мусобақалар доирасида еттита баҳсда майдонга тушди. Сенегаллик яримҳимоячи ушбу баҳсларда бир гол уриб, битта голли узатмани амалга оширди.

Маълумот учун, футболчининг «Монако» билан амалдаги шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган. Тransfermarkt маълумотларига кўра, Камаранинг трансфер қиймати 55 млн еврога баҳоланмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Челси Челси
  • Монако Монако
Бугунги янгиликлар