«Кёлн» ўз майдонида «Ҳайденҳайм»ни қабул қилиб, 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Меҳмонлар сафида Ян Шёппнер дубл қайд этди, яна бир голга Ариён Ибраҳимович муаллифлик қилди. Мезбонларнинг ягона голини эса Мариус Бюлтер урди.
Мазкур ғалабадан кейин «Ҳайденҳайм» 26 очко билан турнир жадвалининг 17-поғонасига кўтарилди ва сўнгги ўринни тарк этди. «Кёлн» эса 32 очко билан 14-ўринда қолмоқда.
Бундеслига. 33-тур
Кёлн — Ҳайденҳайм 1:3
Голлар: Бюлтер 9 — Шёппнер 8, 72, Ибраҳимович 28.
Яна бир баҳсда «Ҳамбург» ўз майдонида «Фрайбург»ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди. Мезбонлар сафида Бейкери Жатта, Лука Вушкович ва Фабио Балде гол урган бўлса, меҳмонлардан Игор Матанович дубл қайд этди.
Мазкур натижадан кейин «Ҳамбург» 37 очко билан 11-ўринга кўтарилди. «Фрайбург» эса 44 очко билан еттинчи поғонада қолмоқда.
Бундеслига. 33-тур
Ҳамбург — Фрайбург 3:2
Голлар: Жатта 14, Вушкович 64, Балде 69 — Матанович 16, 87.