Германия чемпионатининг 25-турини пешқадам «Бавария» ўз майдонида Мёнхенгладбахнинг «Боруссия»сига қарши ўйин билан бошлаб беради.
Тошкент вақти билан соат 00:30да старт оладиган беллашув учун таркиблар эълон қилинди. Мезбонлар тўпурари Ҳарри Кейн жароҳат сабаб баҳсни ўтказиб юборади.
Маълумот учун, Мюнхен клуби 63 очко билан етакчилик қилмоқда ва энг яқин таъқибчисини 11 очкога ортда қолдирмоқда. «Боруссия М» эса 25 очко билан 12-поғонага жойлашган.
Бундеслига. 25-тур
Бавария — Боруссия М
6 март, «Алянц Арена»
Бавария — Нойер, Лаймер, Упамекано, Ким, Бишоф, Киммих, Горетцка, Карл, Мусиала, Диас, Жексон.
Боруссия М — Николас, Сандер, Элведи, Дикс, Скалли, Райц, Штогер, Кастроп, Онора, Болин, Табакович.