Германия чемпионати 32-турида «Байер» ўз майдонида «Лейпциг»ни қабул қилди. Беллашув 4:1 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан якунига етди.
Леверкузенликлар сафида Патрик Шик ҳет-трик қайд этди. Чехиялик ҳужумчи 25, 76 ва 89-дақиқаларда рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Шу тариқа, «доришунослар» очколари сонини 58 тага етказиб, 4-ўринга кўтарилди. «Лейпциг» эса 62 очко билан 3-поғонада бормоқда.
Бундеслига. 32-тур
Байер – Лецпциг 4:1
Голлар: Шик 25, 76, 89, Телла 45 – Баумгартнер 80
Байер: Флеккен, Тапсоба, Андрих, Куанса, Грималдо, Паласиос, Гарсия (Фернандес, 85), Калбрет (Артур, 77), Телла (Поку, 77), Маза (Тилман, 85), Шик (Кофане, 90).
Лейпциг: Вандервордт, Финкгрефе (Хенрикс, 84), Битшиабу (Люкеба, 46), Орбан, Баку, Баумгартнер, Зайвалд (Уэдраого, 65), Шлагер, Нуса (Груда, 46), Ромуло (Хардер, 65), Диоманде.