Live
3
Ўзбек

«Бавария» тарихий рекордга яқинлашмоқда

Футбол
16 май, 07:30
Мюнхенликлар Европанинг энг сермаҳсул жамоалари қаторидан жой олди.
«Бавария» тарихий рекордга яқинлашмоқда
Foto: Getty Images
16.05.2026 FT Бундеслига Германия Бавария Бавария 5 : 1 Кёлн Кёлн

Мюнхеннинг «Бавария» клуби 2025/26 йилги мавсумда Европанинг топ-5 лигалари тарихидаги энг сермаҳсул жамоалардан бирига айланиш арафасида турибди.

Венсан Компани шогирдлари Бундеслиганинг ушбу мавсумида 117 та гол уришга муваффақ бўлди.

Бу кўрсаткич билан «Бавария» Европанинг кучли бешлик чемпионатлари тарихидаги энг кўп гол урган жамоалар рейтингида 5-ўринни эгаллаб турибди.

Рейтинг қуйидагича кўриниш олган:

1. «Торино» — 125 гол (А Cерия, 1947/48)
2. «Реал» — 121 гол (Ла Лига, 2011/12)
3-4. «Реал» — 118 гол (Ла Лига, 2014/15)
3-4. «Милан» — 118 гол (А Серия, 1949/50)
5. «Бавария» — 117 гол (Бундеслига, 2025/26)

Қайд этилишича, мюнхенликлар мавсумнинг сўнгги турида «Кёлн»га қарши баҳсдан кейин ушбу рейтингда янада юқорилаши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, «Бавария» — «Кёлн» учрашуви бугун, 16 май куни бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан 18:30 да старт олади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бавария Бавария
  • Кёлн Кёлн
  • Бундеслига Германия Бундеслига Германия
Бугунги янгиликлар