«Барселона» ёзги трансфер ойнасида «Челси»нинг икки футболчисини қўлга киритиши мумкин. Бу ҳақда Transfer News Live хабар берди.
Манбага кўра, каталонияликлар чап қанот ҳимоячиси Марк Кукуреля ва ҳужумчи Жоау Педрони нишонга олган. Клуб раҳбарияти ушбу икки футболчини умумий ҳисобда 100 миллион евродан камроқ маблағ эвазига трансфер қилиш мумкин, деб ҳисобламоқда.
Қайд этилишича, чап қанот ҳимояси ва ҳужум чизиғи Ҳанси Флик жамоасидаги энг муаммоли позициялар қаторига киради ва айнан шу нуқталарни кучайтириш устувор вазифа сифатида белгиланган.
Маълумот учун, Тransfermarkt порталига кўра, Кукуреля 50 миллион, Жоау Педро эса 75 миллион еврога баҳоланмоқда.