Live
1
Ўзбек

Артета: «Биз ҳозир фақат ЕЧЛ финалига чиқишни хоҳлаймиз»

Футбол
5 май, 01:45
«Арсенал» бош мураббийи «Атлетико»га қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.
Зоиров Шоҳрух
Шоҳрух Зоиров Редактор
Артета: «Биз ҳозир фақат ЕЧЛ финалига чиқишни хоҳлаймиз»
Фото: Getty Images
05.05.2026 FT Чемпионлар лигаси Арсенал Арсенал 1 : 0 Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид

«Арсенал» бош мураббийи Микел Артета «Атлетико»га қарши Чемпионлар Лигаси доирасидаги ўйин олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.

«Сабрсизлик билан кутяпман. Жамоа ичида ҳам, мухлислар орасида ҳам катта энергияни ҳис қиляпман.

Бу — биз бирга бошдан кечиришни истайдиган лаҳзалар. Клуб ва жамоа сифатида 20 йилдан сўнг яна шу босқичга қайтиш учун катта иш қилдик.

Биз ҳозир фақат ғалабага муносиб ўйин кўрсатишни ва финалга чиқишни хоҳлаймиз», — деди «тўпчилар» бош мураббийи.

Маълумот ўрнида, «Арсенал» — «Атлетико» ўйини 5 майдан 6 майга ўтар кечаси соат 00:00 да бошланади. Ўйинни германиялик Даниэл Зиберт бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқаради.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Арсенал Арсенал
  • Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Бугунги янгиликлар