«Милан» бош мураббийи Массимилиано Аллегри мавсумни муваффақиятсиз якунлагани сабаб истеъфога чиқарилиши мумкин. Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар берди.
«Россонери» келаси мавсум учун Чемпионлар Лигасига йўлланмани қўлга кирита олмади. А Сериянинг сўнгги турида жамоа ўз майдонида «Каляри»га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Шу натижа туфайли «Милан» кучли тўртликдан тушиб кетди ва фақат Европа Лигаси йўлланмаси билан чекланди.
Қайд этилишича, клуб раҳбарияти Аллегрини истеъфога чиқаришга қарши эмас. Унинг кетиши яқин кунларда расман эълон қилиниши мумкин.
Аввалроқ Массимилиано «Реал»нинг бош мураббийликка номзодлар рўйхатидан чиқарилгани маълум қилинганди.