Италия чемпионатининг 18-туридан ўрин олган бир қанча ўйинлар бўлиб ўтди.
Фабрегас бошқарувидаги «Комо» (30) ўз майдонида «Удинезе» (22, 11-ўрин) устидан минимал ҳисобда ғалаба қозониб, 6-ўринни мустаҳкамлаб олди.
Шунингдек, «Сассуоло» (23, 9-ўрин) ўз уйида «Парма»га (18, 14-ўрин) қарши, «Женоа»(15, 17-ўрин) эса «Пиза» (12, 19-ўрин) билан дуранг қайд этди.
А Серия. 18-тур. 3 январ
Комо — Удинезе 1:0
Гол: Да Куня (18, пеналти).
Сассуоло — Парма 1:1
Голлар: Торстведт (12) — Пеллегрино (24).
Женоа — Пиза 1:1
Голлар: Коломбо (15) — Лерис (38).