Италия чемпионатининг 22-турида «Комо» (40) ўз майдонида «Торино»га (23, 15-ўрин) жавобсиз 6 та гол урди ва «Ювентус»ни (39) ортда қолдирган ҳолда 5-ўринга кўтарилди. Эътиборлиси, Фабрегас жамоаси сўнгги икки турда 9:0 тўплар нисбатини қайд этди.
«Фиорентина» (17, 18-ўрин) эса Флоренцияда «Каляри»га (25, 11-ўрин) ютқазиб қўйди.
А Серия. 22-тур. 24 январ
Комо — Торино 6:0
Голлар: Дувикас (8, 66), Батурина (16), Да Куня (59, пеналти), Кюн (70), Какре (76).
Фиорентина — Каляри 1:2
Голлар: Брешианини (74) — Қиличсой (31), Палестра (47).