Live
1
Ўзбек

Ўзбекистон кубоги. «Локомотив» «Ғазалкент»га 5 та гол уриб плей-оффга чиқди, «Динамо» гуруҳда қолиб кетди

Футбол
20 май, 11:00
В гуруҳида сўнгги тур ўйинлари бўлиб ўтди.
Ўзбекистон кубоги. «Локомотив» «Ғазалкент»га 5 та гол уриб плей-оффга чиқди, «Динамо» гуруҳда қолиб кетди
Foto: Lokomotiv PFC
20.05.2026 FT Ўзбекистон Кубоги Gazalkent Gazalkent 1 : 5 Локомотив Ташкент Локомотив Ташкент

Ўзбекистон кубогида В гуруҳида сўнгги тур баҳслари ўтказилди.

«Локомотив» (4) плей-офф масаласини ҳал қилиб бўлган «Ғазалкент»га (6) 5 та гол уриб, тўплар нисбатига кўра 2-ўринни эгаллади ва плей-оффга йўл олди.

«Динамо» (4) эса голларга бой беллашувда «Лочин»ни (3) мағлуб этганига қарамай, тўплар нисбатига кўра гуруҳда қолиб кетди.

Тошкентдаги ўйинда Темурхўжа Абдухолиқов, Самарқандда эса Анвар Ҳожимирзаев ҳет-трикка эришди.

Ўзбекистон кубоги. 3-тур
В гуруҳи
Ғазалкент — Локомотив 1:5

Голлар: Абдураҳмон Абдуллаев (88, пеналти) — Суҳроб Нуруллоев (7), Темурхўжа Абдухолиқов (8, 53, 77), Муҳриддин Зоиров (86).

Динамо — Лочин 4:2
Голлар: Фирдавс Абдураҳмонов (17), Анвар Ҳожимирзаев (32, 51, 76) — Ализод Тўхтаев (86, 88).

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Gazalkent Gazalkent
  • Локомотив Ташкент Локомотив Ташкент
  • Ўзбекистон Кубоги Ўзбекистон Кубоги
Бугунги янгиликлар