«Челси»да ўйнаган «Монако» сардори Денис Закария жамоадоши Ламин Камаранинг Лондон клубига ўта олмагани ҳақида фикр билдирди.
«Мен унга «Челси»да яхши, лекин «Монако»да яхшироқ эканини айтдим. У профессионал. Ўйлайманки, амалга ошмаган бу трансфер уни янада кучлироқ қилди. У «Ланс»га қарши ўйинда ажойиб ўйин кўрсатди», - дея Закариянинг сўзларидан иқтибос келтирди Get French Football News.
Эслатиб ўтамиз, ёзги трансфер ойнасида Камара «аристократлар» сафига бориб қўшилиш арафасида эди, бироқ сўнгги куни «Монако» келишувни блоклади.
Маълумот учун, ушбу мавсумда Камара барча мусобақаларни инобатга олиб ҳисоблаганда еттита ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширишга муваффақ бўлди.