Янги Зеландия миллий жамоаси матбуот хизмати 2026 йилги Жаҳон чемпионати учун қайдномани эълон қилди.
АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган мундиал учун таркибдан қуйидаги футболчилар жой олди:
Дарвозабонлар: Макс Кроукомб, Алекс Паулсен, Майкл Вуд.
Ҳимоячилар: Тайлер Биндон, Майкл Боксол, Либерато Какаче, Френсис де Врис, Каллан Эллиот, Тим Пейн, Нандо Пижнакер, Томми Смит, Финн Сурман.
Яримҳимоячилар: Лаклан Бейлисс, Жо Белл, Алекс Руфер, Марко Стаменич, Райан Томас.
Ҳужумчилар: Коста Барбарусес, Метю Гарбетт, Эли Жаст, Каллум Маккоуотт, Бен Олд, Жесси Рендалл, Сарприт Сингх, Бен Уэйн, Крис Вуд.
Эслатиб ўтамиз, Янги Зеландия ЖЧ-2026 гуруҳ босқичида Эрон, Миср ва Белгия билан куч синашади.