Live
3
Ўзбек

«Вилярреал» 20 йилдан кейинги энг яхши натижаси сари бормоқда

Футбол
12 май, 22:45
Клуб Ла Лигада кучли учликдан жой олишга яқин турибди.
«Вилярреал» 20 йилдан кейинги энг яхши натижаси сари бормоқда
Foto: Getty Images
13.05.2026 FT Испания Ла Лигаси Вильярреал Вильярреал 2 : 3 Севилья Севилья

Испаниянинг «Вилярреал» клуби сўнгги 20 йил ичидаги энг муваффақиятли мавсумларидан бирини ўтказмоқда.

Айни пайтда жамоа Ла Лига турнир жадвалида 3-ўринда бормоқда ва ушбу позицияни сақлаб қолиш учун қолган уч турда 4 очко жамғариши етарли бўлади.

«Вилярреал» охирги марта бунчалик юқори натижани 2007/08 йилги мавсумда қайд этган эди. Ўшанда клуб ҳаттоки «Барселона»ни ортда қолдириб, Испания чемпионатини 2-ўринда якунлаган.

Шунингдек, «сариқ сувости кемаси» 2011 ва 2016 йилларда мавсумни 4-поғонада тугатган эди.

Эндиликда эса клуб яна Ла Лига топ-учлигидан жой олиш имкониятига эга бўлиб турибди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Вильярреал Вильярреал
  • Севилья Севилья
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Бугунги янгиликлар