Live
3
Ўзбек

Ла Лига. «Севиля» суперкамбэк эвазига меҳмонда «Вилярреал»ни мағлуб этди

Футбол
13 май, 15:23
Андалусия клуби Ла Лигада қолиш вазифасини деярли уддалади.
Ла Лига. «Севиля» суперкамбэк эвазига меҳмонда «Вилярреал»ни мағлуб этди
Фото: Getty Images
13.05.2026 FT Испания Ла Лигаси Вильярреал Вильярреал 2 : 3 Севилья Севилья

Испания чемпионатининг 36-турида «Вилярреал» ўз майдонида «Севиля»га ютқазиб қўйди.

Дастлаб мезбонлар ҳужумчиси Херар Морено 13-дақиқада ҳисобни очди. 20-дақиқада Микаутадзе меҳмонларнинг дарвозасига иккинчи голни киритди. 36-дақиқада «Севиля» ҳимоячиси Осо фарқни қисқартирди. Кейинчалик Салас ва Адамс ҳам «сариқ субмарина» даврозасига йўл топиб, ғалабани илиб кетишди, - 2:3.

Шу тариқа, «Вилярреал» 69 очко билан турнир жадвалининг учинчи поғонасида турибди. «Севиля» эса 43 очко билан 10-ўринни эгаллаган.

Ла Лига. 36-тур
Вилярреал – Севиля 2:3
Голлар: Морено 13, Микаутазде 20 – Осо 36, Салас 45+2, Адамс 72

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Вильярреал Вильярреал
  • Севилья Севилья
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Бугунги янгиликлар