Суперлиганинг навбатдаги турида «Сўғдиёна» ўз майдонида «Машъал»ни қабул қилди. Баҳс жиззахликларнинг 5:2 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланди.
«Сўғдиёна» 4-дақиқада Забиҳилло Ўринбоэвнинг голи билан олдинга чиқди. 33-дақиқада Филип Иванович ҳисобни 2:0 га етказди. Ўринбоэв 40-дақиқада ўзининг иккинчи голини уриб, мезбонлар устунлигини янада оширди.
«Машъал» 41-дақиқада Маҳмуд Жўрабоэв орқали жавоб голини урди. Иккинчи бўлимда Люпчо Дориев ва Жамшид Болтабоэв яна иккита гол киритиб, «Сўғдиёна»нинг йирик ғалабасини таъминлади. Ҳумоюн Муртозаев 71-дақиқада «Машъал»нинг иккинчи голини урди.
Ушбу натижадан сўнг «Сўғдиёна» очколари сонини 27 тага етказиб, 10-ўринга кўтарилди. «Машъал» эса 4 очко билан сўнгги ўринда қолди.
Суперлига. 20-тур
Сўғдиёна — Машъал 5:2
Голлар: Ўринбоэв 4, 40, Иванович 33, Жўрабоэв 41, Дориев 51, Болтабоэв 66, Муртозаев 71.
Сўғдиёна: Митрович, Қобилов, Жуматов, Мичин (Камолов, 70), Болтабоэв, Қаҳрамонов, Иванович, Дориев (Займович, 70), Ўринбоэв (Нурматов, 51), Мавлонқулов (Жўрабоэв, 46), Сойибов.
Машъал: Жўрабеков, Тожидинов, Абдураимов (Чориев, 57), Жўрабоэв (Муртозаев, 45+1), Нуриддинов, Алиқулов (Абдиғаниев, 57), Ифеани, Исмоилов, Файзиев (Бошняк, 57), Бумбар, Буреэв (Абдулҳақов, 32).
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади