ПФЛ август ойининг энг яхши футболчиси номини эълон қилди. Ушбу совринга «Сўғдиёна» ҳужумчиси Люпчо Дориев лойиқ кўрилди.
Дориев август ойида 5 та баҳсда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Ушбу совринга қуйидаги футболчилар ҳам даъвогар эди:
Ҳусайн Норчаев («Навбаҳор») — 5 та баҳс, 6 та гол;
Суҳроб Нуруллоев («Локомотив») — 5 та баҳс, 2 та гол, 2 та ассист;
Владимир Родич («Бухоро») — 5 та баҳс, 3 та гол, 1 та ассист;
Владимир Йовович («Нефтчи») — 5 та баҳс, 5 та ассист.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади