«Манчестер Сити» Мадриднинг «Реал» жамоаси бразилиялик футболчиси Винисиус Жуниорни ёзда имзолаш имкониятини жиддий кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда ESPN TEAMtalk'га таяниб хабар бермоқда.
Аввалроқ оммавий ахборот воситаларида, агар бразилиялик футболчи шартномасини узайтиришга рози бўлмаса, ёзда сотиб юборилиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди.
Эслатиб ўтамиз, унинг амалдаги битими якунланишига деярли 1 йил вақт қолган.
«Шаҳарликлар» янги мавсум учун режалар тузишни бошлаб юборган ва таркибни кучайтиришни мақсад қилган. Клуб шу йўл билан рақобатбардошлигини сақлаб қолиш ниятида. Манчестерликлар Винисиусни Мадридни тарк этишга ундаш мақсадида қадам қўйиш ҳақида ўйламоқда.
Маълумот учун, ушбу мавсум Винисиус Жуниор 50 та ўйинда 21 та гол урди ва 14 та голли пас етказиб берди.
Transfermarkt портали унинг актуал трансфер нархини 150 миллион еврога баҳоламоқда.