Бугун
4
Ўзбек

«Сити» Гвардиол билан шартномани узайтирмоқчи — Sky Sports

Футбол
8 май, 07:57
«Шаҳарликлар» ҳимоячиси клуб билан янги шартнома тузишга яқин турибди.
«Сити» Гвардиол билан шартномани узайтирмоқчи — Sky Sports
Foto: Getty Images

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Ёшко Гвардиола клуб билан янги шартнома тузишга яқин турибди, деб хабар беради Sky Sports.

Аввалроқ, Мадриднинг «Реал» клуби футболчига қизиқиш билдираётгани хабар қилинган эди, аммо «шаҳарликлар» Ёшкони таркибида сақлаб қолмоқчи.

Гвардиола клубга 2023 йилда "РБ Лейпсиг"дан ўтганидан бери жамоа учун 120 та ўйин ўтказди. Ёшко универсал футболчи сифатида ўзини кўрсата олди, жамоага марказий ҳимоячи ва чап қанот ҳимоячиси сифатида ёрдам берди. Ҳозирда Гвардиола январь бошида олган катта болдир суяги синишидан тикланишни давом эттирмоқда, аммо бу жароҳат «Манчестер Сити»нинг 24 ёшли хорват билан ҳамкорликни узайтириш истагига ҳеч қандай таъсир кўрсатмади.

Ушбу мавсумда Гвардиола барча мусобақаларда 23 та ўйинда қатнашди, унда 2 та гол ва 5 та ассист қайд этди. Футболчининг жамоа билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган.

Transfermarkt портали футболчининг актуал трансфер нархини 70 млн еврога баҳоламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Сити Манчестер Сити
Бугунги янгиликлар