«Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне Испания кубоги финали доирасидаги «Реал Сосиедад»га қарши ўйин (2:2, 3:4 пен.сер)дан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Айтадиган кўп гапим йўқ. Мен фақат футболчиларни қўллаб-қувватлашга ҳаракат қиляпман, чунки улар иккинчи тайм ва қўшимча вақтда жуда яхши ўйнаб, катта меҳнат қилганини билишади.
Ўйин тақдирини 90 дақиқадаёқ ҳал қилишимиз мумкин эди. Баэнада ҳам, Кардосода ҳам гол уриш имкониятлари бўлди, аммо улар дарвозага аниқ зарба бера олмади.
Бу яхши вазиятлар эди, лекин «Реал Сосиедад» улардан фойдаланди, биз эса йўқ.
Мухлисларга айтар гапим? Уларга ғалабалар керак, менинг гапларим эмас. Рақибни соврин билан табрикламоқчиман, аммо биз ҳам кубокни қўлга киритиш учун кўп куч сарфладик», — деди Симеоне.