«Реал Сосиедад» ижтимоий тармоқларда «Барселона» ва «Реал» расмий саҳифаларидан табриклар қабул қилди.
Жамоа Испания кубоги финалида «Атлетико»ни мағлуб этди. «Матрасчилар» икки бор ҳисобни тенглаштириб, ўйинни қўшимча вақтга олиб борди, аммо кейин голлар урилмади (2:2). Пеналтилар сериясида эса басклар ғалабани қўлга киритди (4:3).
«Кўк-анорранглилар» матбуот хизмати: «Реал Сосиедад»ни Испания кубогидаги ғалаба билан табриклаймиз», — деб ёзди. «Қаймоқранглилар» вакиллари эса: «Реал Сосиедад»ни ва клуб мухлисларини қўлга киритилган кубок билан табриклаймиз», — дея пост қолдирди.