«Атлетико» 2021 йилдан бери соврин юта олмаяпти.
Испания кубоги финалида «Реал Сосиедад» «Атлетико»ни мағлуб этди (2:2, пеналтилар сериясида 3:4). Диего Симеоне шогирдлари сўнгги бор 2021 йилда соврин қўлга киритганди, ўша йилда «матрасчилар» Испания чемпиони бўлган.
Ушбу мавсумда «Атлетико» Ла Лига турнир жадвалида 57 очко билан 4-ўринни эгаллаб турибди. Шунингдек, жамоа Чемпионлар Лигаси яримфиналига чиқди ва бу босқичда «Арсенал»га қарши баҳс олиб боради.
Қайд этиш лозим, мадридликлар чоракфиналда «Барселона»ни мусобақадан чиқариб юборди.