«Сандерленд» АПЛнинг сўнгги турида «Челси»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, турнир жадвалида 7-ўринни расман банд қилди.
Ушбу натижа жамоага келаси мавсум Европа Лигаси йўлланмасини тақдим этди.
Қайд этилишича, «Сандерленд» ўз тарихида фақат бир марта eврокубокларда қатнашган. Бу 1973/74 йилги мавсумда Англия Кубогидаги тарихий ғалабадан кейин содир бўлган эди.
Шу тариқа, Англия шимолидаги клуб 53 йиллик танаффусдан сўнг яна Европа футболига қайтмоқда.
Маълумот учун, бу «Сандерленд»нинг Чемпионшипдан АПЛга қайтганидан кейинги илк мавсуми бўлди. Жамоани айни пайтда Режис Ле Бри бошқармоқда.