«Манчестер Юнайтед» вингери Маркус Рэшфорд «Барселона»га ўтиш учун маошининг катта қисмидан воз кечишга тайёр.
Mundo Deportivo хабарига кўра, каталонияликлар футболчини 30 миллион еврога сотиб олишни режалштирмаяпти. Шу сабаб томонлар ўртасида келишувга эришиш қийинлашмоқда.
Қайд этилишича, Рэшфорд трансфер амалга ошиши учун ўз маошини сезиларли даражада камайтиришга тайёр. У шу орқали «Барселона» раҳбариятини доимий трансферга кўндирмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, 28 ёшли футболчи ҳозирда ҳафтасига 350 минг евродан ортиқ маош олади. Унинг «Манчестер Юнайтед» билан шартномаси 2028 йилгача амал қилади.