Live
2
Ўзбек

«Реал» Моуриниони клубга қайтариш жараёнини бошлади — Романо

Футбол
8 май, 12:07
Ҳозирда томонлар ўртасида тўғридан тўғри мулоқот давом этмоқда.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
«Реал» Моуриниони клубга қайтариш жараёнини бошлади — Романо
Фото: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби Жозе Моуриниони ортга қайтариш операциясини бошлади. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манбага кўра, ҳозирда томонлар ўртасида тўғридан тўғри мулоқот давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жозе 2025 йилнинг сентябридан бери «Бенфика» жамоасини бошқармоқда.

Ўз навбатида Португалия клуби 63 ёшли мутахассисни сақлаб қолмоқчи, лекин мураббийнинг Мадрид клуби билан музокаралар олиб бораётганидан хабардор.

Моуринионинг эҳтимолий қайтиши ҳақида қарор «Реал» президенти Флорентино Перес томонидан қабул қилинади.

Маълумот учун, Жозе 2010–2013 йилларда жамоани бошқарган. Ушбу даврда «Реал» Испания чемпионати, Кубок ва Суперкубокни қўлга киритган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Бугунги янгиликлар