«Реал» Тибо Куртуанинг тез-тез жароҳат олиши сабаб «Бенфика» дарвозабони Анатолий Трубинни сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Маълум қилинишича, Мадрид клуби украиналик дарвозабонни келажак учун муносиб вариант сифатида баҳоламоқда. Шунингдек, «Бенфика»да Трубин ва Жозе Моуринио ўртасида яхши муносабатлар мавжуд бўлгани таъкидланмоқда.
Маълумот ўрнида, Трубин 2023 йилдан буён «Бенфика» сафида тўп тепиб келмоқда. У Португалия клубига «Шахтёр»дан кўчиб ўтган.
Ўтган мавсум украиналик дарвозабон барча мусобақаларда 47 та учрашувда майдонга тушиб, 19 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Аввалроқ Трубин «Реал» дарвозасига гол урган тарихдаги илк посбонга айлангани маълум қилинганди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади