«Реал» 2025 йили молиявий жиҳатдан рекорд ўрнатди.
Мадрид клубининг умумий тижорий даромади 568 миллион еврога етди. «Қаймоқранглилар» 500 миллионлик маррага эришган илк клубга айланди.
«Барселона»га эса бу маррага атиги бир миллион евро етмай қолди — уларнинг кўрсаткичи 499 миллион еврони ташкил қилди.
Топ-10дан «Манчестер Сити» (426 млн), «Бавария» (402), «Манчестер Юнайтед» (384), «Ливерпул» (382), «ПСЖ» (349), «Арсенал» (313), «Тоттенҳэм» (298) ва «Боруссия Д» (237) ҳам жой олди.
Шунингдек, «Реал» ўйинлар ўтказиш орқали 200 миллион евродан ортиқ даромад олган илк клубга айланди. Чипталар сотувидан тушум 222 миллион еврога етди.
Бу борада ўнликда «Арсенал» (183 млн), «ПСЖ» (175), «Манчестер Юнайтед» (155), «Тоттенҳэм» (150), «Бавария» (147), «Ливерпул» (138), «Челси» (105) ва «Интер» (93) ҳам бор.
Аввалроқ 2025 йилда энг кўп даромад қилган 25 та клуб эълон қилинганди.