«Қизилқум» ҳужумчи Отабек Жўрақўзиевни ўз сафига қўшиб олганини расман эълон қилди.
24 ёшли футболчи ушбу мавсумнинг илк қисмини Жиззахнинг «Сўғдиёна» клубида ўтказган эди. Эндиликда у мавсум якунига қадар Навоий жамоаси шарафини ҳимоя қилади.
Жўрақўзиев 2026 йилги мавсумда «Сўғдиёна» сафида 511 дақиқа майдонда ҳаракат қилиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатма амалга оширди.
Шунингдек, ҳужумчи фаолияти давомида Ўзбекистон кубоги ғолибига айланган.