«Манчестер Юнайтед»нинг янги бош мураббийи Маурисио Почеттино лавозимга киришганидан сўнг илк интервюсини берди.
Аргентиналик мутахассис клубдаги асосий устувор вазифалар ҳақида гапириб, соғлом муҳит яратиш, бирдамликни таъминлаш ва футболчиларни ортиқча психологик босимдан халос этиш муҳимлигини таъкидлади.
«Энг муҳими — клубда муайян маданиятни шакллантириш. Фақат ҳозирги вазиятга эътибор қаратиш хато. Биз бу клубнинг салоҳиятини кўришимиз керак. Бу ўйин эканини англашимиз лозим. Ундан завқ олиш ва футбол билан узвий боғлиқликни ҳис қилиш учун эса эркинлик зарур.
Биз футболчилар ўз имкониятларини тўлиқ намоён эта оладиган муҳит ва шароитни яратишимиз керак. Ҳозирги асосий вазифамиз — ўйинчилар билан ишлаш ва уларнинг елкасидаги босимни енгиллаштириш. Босим ва масъулият уларга куч-ғайрат бағишлаши керак. Акс ҳолда, бу юкни елкада кўтариш жуда оғир бўлиб қолади.
Биз бир жамоа бўлишимиз шарт. Ўзаро ҳамжиҳатлик ва яхши муносабатлар жуда муҳим. Бу нафақат биз ва мураббийлар штаби, балки мухлислар, футболчилар, директорлар, клуб эгалари ҳамда клубдаги барча ходимлар ўртасида бўлиши керак», — дея Почеттинонинг сўзларини келтиради BBC.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади