Бугун
46
Ўзбек

Пеп голдан сўнг реклама шитини тепгани ҳақида: «Мен ҳам одамман, сунъий интеллект эмасман — ҳозирча»

Футбол
23 март, 07:10
«Сити» бош мураббийи Лига кубоги финалидаги голларни қандай нишонлаганини ҳазиломуз изоҳлади.
Пеп голдан сўнг реклама шитини тепгани ҳақида: «Мен ҳам одамман, сунъий интеллект эмасман — ҳозирча»
Foto: Getty Images
22.03.2026 FT Англия Лига кубоги Арсенал Арсенал 0 : 2 Манчестер Сити Манчестер Сити

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Англия лига кубоги финалида «шаҳарликлар»нинг биринчи голини қандай нишонлагаини ҳазиломуз тарзда изоҳлади.

Манчестер клуби финалда «Арсенал»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, 9-марта ушбу совринни қўлга киритди. Нико О'Райли дубл муаллифи бўлди.

60-дақиқада «Манчестер Сити»нинг биринчи голини нишонлар экан, Пеп сакраган ҳолда реклама шитини тепди.

«Мен ҳам голларни нишонлайман, ахир сунъий интеллект эмасман – ҳозирча. Мен инсонман», – деди Гвардиола ўйиндан сўнг.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Арсенал Арсенал
  • Манчестер Сити Манчестер Сити
  • Англия Лига кубоги Англия Лига кубоги
Бугунги янгиликлар