«Арсенал» бош мураббийи Микел Артета Англия лига кубоги финалида «Манчестер Сити»га 0:2 ҳисобида мағлуб бўлган ўйин ҳақида фикр билдирди.
«Мен учун бу мағлубиятни қабул қилиш қийин бўлмоқда. Чунки биз бу совринни қўлга киритмоқчи эдик.
Ўйин икки мутлақо турли таймга бўлинди. Биринчи бўлимда, менимча, биз яхшироқ кўриндик ва иккита жуда яхши имконият яратдик, аммо улардан фойдалана олмадик.
Рақибга қилган ишлари учун муносиб баҳо бериш керак. Бу қайғули кун. Бизда саккиз ой давомида яхши давр бўлди. Лига кубогидаги натижа — аламли жараён.
Энди бу туйғуни кейинги икки ой учун мотивацияга айлантириб, мавсумни имкон қадар яхши якунлашимиз керак», — деди Артета BBCга берган интервюсида.
Шу тариқа, «тўпчилар» бу мавсум якунида квадрупл қайд этиш имкониятини ҳам бой берди.