«Уэмбли»да ўтадиган Англия лига кубоги финалида «Манчестер Сити» ва «Арсенал» клублари ўзаро тўқнаш келади.
Тошкент вақти билан соат 21:30да бошланадиган беллашув учун таркиблар эълон қилинди. «Шаҳарликлар» сафида Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов беллашувни асосий таркибда бошлайди.
Англия лига кубоги. Финал
Арсенал — Манчестер Сити
22 март, «Уэмбли»
Арсенал — Кепа, Уайт, Салиба, Габриэл, Ҳинкапи, Райс, Субименди, Ҳавертц, Троссар, Сака, Гокереш.
Манчестер Сити — Траффорд, Нунеш, Ҳусанов, Аке, О'Райли, Родри, Шерки, Силва, Доку, Семенё, Ҳоланд.