«Арсенал» Англия лига кубоги финалида «Манчестер Сити»га мағлуб бўлди. Маълум бўлишича, бу XXI асрда айнан ушбу мусобақа финалларида «тўпчилар»нинг тўртинчи кетма-кет мағлубияти саналади.
Ушбу асрда «Арсенал» 4 марта финалгача етиб борган ва уларнинг барчасида ютқазган (2007, 2011, 2018 ва 2026 йиллар). Бу кўрсаткич Англия лига кубоги тарихида шу совринни қўлга киритган клублар орасида антирекорд ҳисобланади. Ҳеч бир ғолиб жамоа бунчалик кўп финални кетма-кет бой бермаган.
Маълумот ўрнида, «Арсенал»нинг ушбу мусобақадаги сўнгги ғалабаси 1993 йилга тўғри келади.