Бразилия миллий жамоасининг собиқ ҳужумчиси Пеленинг 1958 йилги Жаҳон чемпионати финалида кийган футболкаси Sotheby’s аукционида 4,88 миллион АҚШ долларига сотилди. Бу ҳақда аукцион уйининг расмий сайти хабар берди.
1958 йилги Жаҳон чемпионати финалида Бразилия Швецияни 5:2 ҳисобида мағлуб этган, ўшанда 17 ёшли Пеле икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилганди.
Аукцион савдолари 29 июн куни бошланиб, 16 июл кунига қадар давом этди.
Айни пайтда футбол тарихидаги энг қиммат футболка Аргентина афсонаси Диего Марадонага тегишли ҳисобланади. Унинг 1986 йилги Жаҳон чемпионатида кийган либоси 2022 йилдаги аукционда 9,28 миллион АҚШ долларига сотилган. Ўша мусобақада Аргентина жаҳон чемпиони бўлганди.
Пеленинг ЖЧ-1958 финалидаги либоси 4,48 млн долларга сотилди
Футбол
17 июл, 01:25
Бу борада рекорд Марадонанинг ЖЧ-1986 финалидаги либоси саналади.
Foto: Getty Images