Бугун
24
Ўзбек

Кафу Бразилиянинг ЖЧ-2026даги муваффақиятсиз иштироки сабабини айтди

Футбол
16 июл, 09:31
Жаҳон чемпиони бразилиялик футболчиларнинг майдондаги иштиёқини танқид қилди.
Кафу Бразилиянинг ЖЧ-2026даги муваффақиятсиз иштироки сабабини айтди
Foto: Getty Images

Бразилия миллий жамоасининг собиқ сардори ва 2002 йилги жаҳон чемпиони Кафу ЖЧ-2026да жамоанинг кутилган натижани қайд эта олмагани ҳақида фикр билдирди.

«Биз Бразилия бундан ҳам рақобатбардош жамоа бўлишини кутгандик. Албатта, барча финалгача етиб боришни истайди, аммо мағлубият футболнинг бир қисми. Муҳими, майдондаги муносабат. Баъзида ютқазасан, аммо бор кучингни берганингни ҳис қиласан ва рақиб шунчаки кучлироқ бўлади. Афсуски, мундиалда биз буни кўрмадик.

Бразилия ғалаба учун курашмади, ғазаб ва иштиёқ етишмади. Футболчилар охиригача жанг қилмади. Улар лоқайд кўринди ва умуман кутганимиздек ўйнай олмади. Очиғини айтганда, жуда ёмон иштирок этдик. Энди ЖЧ-2030ни кутишимизга тўғри келади», — деди Кафу.

Бразилия ЖЧ-2026 нимчорак финалида Норвегияга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этганди. Эрлинг Ҳоланд ушбу баҳсда дубл муаллифига айланган бўлса, бразилияликларнинг ягона голига Неймар муаллифлик қилган.

Эслатиб ўтамиз, Бразилия миллий жамоаси сўнгги бор Жаҳон чемпиони унвонини 2002 йилда қўлга киритган. Ўшандан буён жамоа мундиалда бош совринга эриша олмаяпти.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бразилия Бразилия
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

10+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар