Бугун
27
Ўзбек

Ҳоланд Герд Мюллернинг 52 йиллик натижасини такрорлади

Футбол
15 ноябр, 03:10
    1
Норвегиялик футболчи Уэлсга қарши баҳсда пеналтидан гол урди.
Ҳоланд Герд Мюллернинг 52 йиллик натижасини такрорлади
Фото: Getty Images
14.11.2026 FT УЭФА Миллатлар лигаси. А лига Норвегия Норвегия 3 : 1 Уэлс Уэлс

Норвегия миллий жамоаси Миллатлар Лигаси гуруҳ босқичида Уэлсни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувда скандинавияликлар ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд пеналтидан гол урди.

Stats Foot маълумотига кўра, бу Ҳоланднинг миллий жамоа сафидаги 60-ўйинда киритган 66-голи бўлди. Шу тариқа, у 1974 йилдан буён бундай натижага эришган илк европалик футболчига айланди.

Ўша йили Германия миллий жамоасининг афсонавий тўпурари Герд Мюллер ҳам 60 та учрашувда 66 та гол урган эди.

Ҳоланднинг навбатдаги голи Норвегиянинг Уэлс устидан қозонган ғалабасига ҳисса қўшиш билан бирга, уни бу тарихий кўрсаткич соҳибига айлантирди.

Маълумот ўрнида, Норвегия миллий жамоаси Миллатлар Лигаси гуруҳ босқичининг сўнгги турида Дания миллий жамоаси меҳмони бўлади. Скандинавия жамоалари ўртасидаги баҳс 17 ноябр куни ўтказилиши белгиланган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Норвегия Норвегия
  • Уэлс Уэлс
  • УЭФА Миллатлар лигаси. А лига УЭФА Миллатлар лигаси. А лига
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

1 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар